Урганчдаги гипермаркетда ўт ўчирувчилар машқи давомида “портлаш” амалга оширилди
29 март куни Хоразм вилоят, Урганч шаҳри марказидаги гипермаркетда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вилоят бошқармаси ҳамда Ёнғин хавфсизлиги ходимлари ёнғиннинг олдини олиш ўқув машқларини ўтказди. Бу ҳақда Озодликка Урганч Ёнғин хавфсизлиги бўлими мулозими хабар қилди. Унинг айтишича, гипермаркет фаолияти машқлар ўтадиган муддатда вақтинча тўхтатилган. Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи барча савдо ва кўнгилочар масканлари ёнғин хавфсизлиги бўйича кўрикдан ўтказилгани тўғрисида Озодлик олдин хабар қилган эди. Читать дальше...