Ўзбекистонда туғилган футболчи Бундеслига клуби билан шартнома имзолади — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Уни терма жамоамизга жалб этиш имконияти бор. Аммо, у рози бўлармикан? “Ганновер” клуби ҳимоячиси Вальдемар Антон бундан-буён “Штутгарт” шарафини ҳимоя қилади. Клуб расмий сайтининг хабар беришича, 24 ёшли футболчи янги жамоаси билан 2024 йилнинг 30 июнига қадар имзолаган. Таъкидлаш керакки, “Штутгарт” янги 2020/21 йилги мавсумда Бундеслигада иштирок этади. Маълумот учун, Вальдемар Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида таваллуд топган. У 2016 йил Россия терма жамоасида тўп суриш истаги борлигини билдирган эди. Аммо, кейинчалик Германия ёшлар терма жамоасида ҳаракат қилди. Вальдемар ўтган мавсум 2-Бундеслигада 30 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та голга ассистентлик қилди.