ОАВ Рамзон Қодировнинг Москвага киришини тақиқлаб қўйишга чақирди
«Новая газета» таҳририяти Чеченистон раҳбари Рамзон Қодировга пойтахтга киришини тақиқлаб қўйиш борасида Москва мэри Сергей Собянинга мурожаат билан чиқди. Мурожаат нашрнинг веб-сайтида жойлаштирилган.
Қайд этилишича, бундай мурожаат Қодировнинг чиқишига жавобан бўлган, унда у газетадаги мақолани тилга олган. Ушбу материал пайдо бўлгач, Чеченистон раҳбари «Чеченистон ҳудудига «сафсата» билан шуғулланувчи ҳамда «ўз кабинетларида қоғозларга ёзиб ўтирувчи» «ҳуқуқ ҳимоячилари деб аталадиган» барча шахсларни киришини тақиқлаб қўйди». Читать дальше...