"Насаф" 14 футболчи билан келишувни узайтирди, 4 та футболчи билан шартномалар бекор қилинди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Клубларимиз трансферлар мавсумидан самарали фойдаланишга ҳаракат қиляпти. Қаршининг "Насаф" жамоаси ҳам шулар жумласидан. ПФЛ матбуот хизматининг маълум қилишича, "аждарлар" 14 футболчи билан шартномани узайтирган. 4 нафар янги ўйинчини ўз сафига қўшиб олди. "Насаф" ФК қуйидаги футболчилари билан шартномалари муддатини узайтирди: Шерзод Насруллаев — 2024 йил, 7 июль Aбдувоҳид Неъматов — 2024йил, 7 июль Aкмал Мозговой — 2024 йил, 7 июль Муродбек Раҳматов — 2024 йил охири Хусайн Норчаев — 2024 йил охири Шоҳмалик Комилов — 2024 йил охири Умиджон Эргашев — 2024 йил охири Aбубакр Ризо Турдиалиев — 2024 йил охири Хусниддин Aлиқулов — 2024 йил охири Aлибек Давронов — 2024 йил охири Бекжон Раҳматов — 2024 йил охири Шаҳзодбек Суюнов — 2024 йил охири Зафар Ҳакимов — 2024 йил охири Озодбек Ражабов — 2024 йил охири "Насаф" ФК қуйидаги футболчилар билан шартнома имзолаб, уларни ўз сафига қўшиб олди: Дониёр Нарзуллаев (Металлург) — 2021 йил охири Бобурбек Жумабоев (Рубин) — 2024 йил охири Шерали Расулов (Қашқадарё ФA) — 2024 йил охири Жавоҳир Бахтиёров (Оқ-тепа) — 2024 йил охири "Насаф" ФК қуйидаги футболчилар билан шартномаларни бекор қилди: Aзиз Ҳафизов Исломбек Баратов Роман Раҳимов Жаъфар Каримов "Насаф" ФК Шокир Йўлдошевни рўйхатдан чиқарди.