Тўлаган Исоқов: "Яхши ишлаётганлардан иккита мураббий қолибди" — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳозирча бош мураббийсиз турибди. Вадим Абрамовдан бўшаб қолган ушбу лавозим эгаси ким бўлиши ҳаммамизни қизиқтиряпти. Лекин бунинг жавоби ҳозирча топилгани йўқ. Мухлислар орасида турли гап-сўзлар йўқ эмас. Мисол учун футбол мутахассислари ҳам бош мураббий масаласида фикр билдиришса, иккига бўлинишяпти. Кимдир четдан келгани яхши деса, яна кимдир ўзимизни мутахассисга ишонч билдириш тўғри йўл бўлишини таъкидламоқда. Тўғриси, биз учун ҳам футболимиздаги мутахассисларнинг мазкур масалада билдираётган фикрлари қизиқ.