"Насаф" бугун ОФК кубогида Тожикистон клубига қарши ўйнайди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Бугун ОФК Кубогида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган “Насаф” гуруҳ босқичининг 2-турида Тожикистоннинг “Хўжанд” жамоасига қарши баҳс олиб боради. “Хўжанд” – “Насаф” учрашуви Тошкент вақти билан соат 21:00 да бошланади. Ушбу ўйинни Футбол ТВ телеканали орқали жонли эфирда томоша қилишингиз мумкин. Эслатиб ўтамиз, “Хўжанд” жамоаси гуруҳ босқичининг 1-турида Туркманистоннинг “Олтин Aср” жамоаси билан 2:2 ҳисобида дуранг қайд этган эди. “Насаф” эса худди шу турда қўшни Қирғизистоннинг “Олой” клуби дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди. Агар Рўзиқул Бердиев жамоаси бугунги ўйинда ғалаба қозонса, плей-офф масаласини муддатидан аввал ҳал қилган бўлади.