Расмий хабар: Эктор Купер - Конго ДР термаси бош мураббийи! — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
2018-2019 йиллар давомида Ўзбекистон миллий термасида ишлаган Эктор Купер фаолиятини Конго Демократик Республикаси термасида давом эттиради. Конго ДР термаси Қатарда бўладиган ЖЧ-2022 саралашининг 2-босқичи J гуруҳидан ўрин олган ва Бенин, Мадагаскар ҳамда Танзания термалари билан куч синашади. Терманинг дастлабки ўйини 1 сентябрь куни Танзания термасига қарши ўтказилади. Қайд этиш керак, Эктор Купер Россияда бўлган 2018 йилги мундиалга Миср термасини олиб чиққан ва унда муваффақиятсизликка учраганди.