Яна бир бемор коронавирусга қарши эмланганидан сўнг вафот этди
Исроилда яна бир фуқаро коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи дозасини олгандан кейин вафот этди.
Бу ҳақда “The Times of Israel” хабар бермоқда.
«Эркак коронавирусга қарши эмлашдан бир неча соат ўтгач, Қуддусда вафот этди», дейилади хабарда.
Беморда «сурункали ва мураккаб» соғлиқ муаммолари бўлганлиги қайд этилган.