Коронавирусдан тузалган ёшлар нималардан хавфсираши кераклиги айтилди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Фото: Depositphotos / VitalikRadko Коронавирус инфекциясидан қутулганларга мушаклардаги сурункали чарчоқ ва заифликдан ташқари, психологик муаммолар асосий таҳдид ҳисобланади. Бу, айниқса, ёшларга кучлироқ таъсир қилади, — дейди италиялик шифокор Сильвестро Скотти. «Агар кекса кишилар сурункали касалликлар билан яшашга кўникишган бўлса, ёшлар коронавирусни бошидан ўтказишганида илк бор ўзларининг заифлигини тушунишади», — дейди мутахассис. Унинг таъкидлашича, беморларнинг учдан бир қисми тикланганидан сўнг турли хил асоратларни бошдан кечиришмоқда. Жумладан, жисмоний заифликдан ташқари, уларда ташвишланиш, кайфиятнинг тез ўзгарувчанлиги ва уйқусизликни кузатиш мумкин.