Мы в Telegram
Добавить новость
123ru.net
World News in Uzbek
Декабрь
2020

ЕЧЛ анонси. «Ўлим гуруҳлари»да ҳал қилувчи ўйинлар, «Реал» ва «ПСЖ» турнирни тарк этиш хавфи остида — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

0

Фото: AFP Ким плей-оффсиз қолади - «МЮ», «ПСЖ» ёки «Лейпциг»? «Брюгге» қаҳрамонлик кўрсата оладими? «Реал», «Интер», «Боруссия» ва «Шахтёр»дан иборат «ўлим гуруҳи»дан ким омон чиқади? Чемпионлар лигасида гуруҳ босқичи баҳслари якунланмоқда. Бугун «Барселона» ва «Ювентус», балким Месси ва Роналду ўзаро тўқнаш келади, аммо баъзи гуруҳлардаги чигал вазиятлар, йўлланма учун кураш ўзаро ўйинларда ҳал қилиниши туфайли, ҳатто ўша буюк дуэл ҳам сояда қолмоқда. Плей-офф ўйинларида-ку, кейинги босқич масаласи икки ўйинда ҳал қилинади, аммо мана шу гуруҳдаги ўйинларнинг интригаси унданам юқори. Ҳаммаси бир оқшомда ҳал бўлади. Бундан ташқари, плей-офф иштирокчилари аниқ бўлиб улгурган гуруҳларда натижаси у қадар аҳамиятли бўлмаган, лекин Европа Лигаси учун кураш давом этадиган ўйинлар бўлиб ўтади. A гуруҳи «Бавария» – «Локомотив» (10 декабрга ўтар кечаси, 01:00) «Зальцбург» – «Атлетико» (10 декабрга ўтар кечаси, 01:00) «Бавария» гуруҳда биринчи ўринни банд қилиб бўлган ва охирги турда жамоа катта эҳтимол билан иккинчи таркибини майдонга туширади. Бу эса «Локомотив»га Европа Лигасига йўлланма олиш учун қўшимча имконият. Агар руслар Мюнхенда ғалаба қозонишса ва «Атлетико» «Зальцбург»га сафарда ютқазишмаса, еврокубоклардаги иштирокини давом эттиришади. Австрияликларда эса гуруҳдан чиқиш имконияти ҳам бор. Бу жамоа яқин йилларда плей-оффнинг мунтазам иштирокчисига айланиб қолсалар ажаб эмас. Мана иккинчи йилдирки, чекланган имкониятлар билан ҳам «Зальцбург» сўнгги тургача ўз имкониятини сақлаб қолмоқда. Ўтган сафар бунинг учун уларга «Ливерпуль»ни енгиш талаб этилган бўлса, бу сафарги рақиб «Атлетико». Бажарилиши ўта қийин бўлган вазифа, аммо мана шу нуқтага келиш ҳам катта натижа. Бу ҳолатда айниқса, «Локомотив»нинг ўрни беқиёс. Руслар «Зальсбург»га 4 очко беришди, испанлар билан ўйинларда эса, икки марта дуранг қайд этишди. Мана шунинг ўзи сўнгги тур олдидан икки рақиб масофасини бир ўйин натижасига қадар қисқартира олди. 4 очко жамғарган мезбонлар ғалаба қозонишса, 6 очко билан 2-ўринда турган «Атлетико»ни қувиб ўтадилар. Мадридликлар Испания чемпионатида пешқадамлик қилишмоқда, охирги 10 ўйиндан бери мағлубият нималигини билмайдилар, аммо «Зальцбург» «Атлетико»га қарши камида муносиб бўла олишини биринчи даврадаги ўйинда ҳам кўргандик. Ўшанда 52-дақиқагача меҳмонлар олдинда боришган, «Атлетико» ғалаба голини 85-дақиқадагина уришга муваффақ бўлганди. B гуруҳи «Реал» – «Боруссия» М (10 декабрга ўтар кечаси, 01:00) «Интер» – «Шахтёр» (10 декабрга ўтар кечаси, 01:00) Бу гуруҳ шу даражада чигалки, ҳар қандай жамоада кейинги босқичга чиқиш имконияти ҳам, гуруҳда қолиш хавфи ҳам мавжуд. Фақат немислар энг ёмон ҳолатда ҳам Европа Лигасига илинади, қолган уч жамоа ҳатто баҳорда умуман еврокубокларсиз қолиб кетишлари мумкин. Ҳаммасига албатта, «Реал» «айбдор». «Интер»га очко бермай гуруҳ аутсайдерига айлантирган ҳам, «Шахтёр»га икки бор мағлуб бўлиб, украиналикларга имконият қолдирган ҳам шу – мадридликлар. Энди эса, аввало Зиданнинг ўзи жиддий рақиб қаршилигини енгишига тўғри келади. «Реал» кейинги босқичга чиқиши учун, «Боруссия» устидан ғалаба қозониши шарт. Дуранг ҳолатида мадридликлар ўзларини тўлиқ омонда ҳис қилмайдилар, параллел учрашувда «Интер»нинг ғалабасига умид қилишларига тўғри келади. Мағлубият «Реал»да ҳеч қандай вариант қолдирмайди. «Боруссия» кейинги босқичга чиқиши учун Мадриддан ғалаба ёки дуранг билан қайтиши керак. Мағлубиятга учраб ҳам кейинги босқичга чиқиш мумкин – бунинг учун «Шахтёр» ва «Интер» ўйини дуранг билан якунланиши талаб этилади. Шунда ўзаро ўйинлар натижасига кўра, немислар 2-ўринда қолади. Агар «Интер» ёки «Шахтёр»дан бири ғалаба қозонадиган бўлса, «Боруссия» учинчи ўринга тушиб кетади. «Интер» кейинги босқичга чиқиш учун аввало, ғалаба қозониши шарт. Шу билан бирга, «Реал»нинг ғалабасидан умид қилишлари керак. Ана ўшанда миланликларнинг «Боруссия» билан очкоси тенг бўлади ва ўзаро ўйиндаги устунлик туфайли жамоа 2-ўринга кўтарилади. «Шахтёр» кейинги босқичга чиқиши учун «Интер»ни енгиши керак. Дуранг билан ҳам кейинги босқичга чиқиши учун «Реал» «Боруссия»ни юта олмаслиги керак бўлади. Хуллас, 4 жамоанинг 3тасида имконият ўз қўлида, ғалаба ёки дурангга эришиш орқали кейинги босқичга чиқа оладилар. Фақат «Интер» масалани ҳал қилиши учун аввало ўзи ғалаба қозониши ва нариги ўйиндан керакли ҳисобни умид қилишига тўғри келади. С гуруҳи «Манчестер Сити» - «Марсель» Олимпик (10 декабрга ўтар кечаси, 01:00) «Олимпиакос» - «Порту» (10 декабрга ўтар кечаси, 01:00) «Манчестер Сити» — биринчи экани аниқ, «Порту» ҳам иккинчи ўриндан тушиб кетмайди ва биринчига кўтарилмайди (бу жамоаларнинг ўзаро учрашувларида инглизлар устун — 3:1 ва 0:0). «Марсель» эса Европа Лигасига йўлланма олиш учун Манчестерда «Олимпиакос» параллел учрашувда қўлга киритадиган очколардан кўпроқ очко олиши зарур. Тенглик юзага келса греклар ўзаро учрашувларда сафарда урилган гол эвазига французларни ортда қолдиришади (Пирейда 1:0, Марселда 1:2). D гуруҳи «Митьюлланд» - «Ливерпуль» (10 декабрга ўтар кечаси, 01:00) «Аякс» – «Аталанта» (10 декабрга ўтар кечаси, 01:00) «Ливерпуль»ни биринчи ўриндан ҳеч ким қўзғата олмайди, «Мидтьюлланн» энди ҳеч нарсага даъво қилмаяпти. Плей-оффга иккинчи йўлланма тақдири Амстердамда ҳал бўлади. Топ юлдузларга эга бўлишмаса-да, ўз услуби, ҳужумкорлиги билан кўпчиликнинг эътирофига сабаб бўлган икки жамоанинг тўқнашуви албатта, қизиқ бўлади. Алоҳида эътиборли томони шундаки, одатда ўз дадиллиги билан донг таратган жамоаларни биз энди бошқа ракурсдан, яъни аниқ бир натижа учун ҳаракат қилганда, қай даражада ўз анъаналарига содиқ қолишлари мумкинлиги билан ўлчаб кўрамиз. «Аталанта» 8 очко билан иккинчи ўринда, «Аякс»да эса бир очко кам, аммо нидерландияликлар ўз майдонларида тўп суришади. Меҳмонларни дуранг ҳам қониқтиради, мезбонлар эса фақат ва фақат ғалаба учун тўп суришга мажбур. Ҳатто плей-оффларда ҳам бундай муносиб рақиблар ва сценарийни топиш мушкул. «Аякс» бор эътиборини шу ўйинга шу даражада қаратмоқдаки, ички чемпионатдаги охирги ўйинда асосий таркиб тушишига қарамасдан, «Твенте»дан мағлубиятга учралди. Футболчиларнинг фикр-у хаёли «Аталанта»га қарши ўйинда тургани шубҳасиз. «Аталанта» эса сўнгги турда «дам олди», демак жисмоний тарафдан рақибга нисбатан устунликка эга. Жамоанинг «Удинезе»га қарши учрашуви ноқулай об-ҳаво туфайли қолдирилди. Лекин йўқотишлар борасида бергамоликларда вазият жиддийроқ – Пашалич, Миранчук ва айниқса Госенс каби етакчи футболчиларда кичик жароҳатлар бор эди. Уларнинг бу ўйинга тайёр бўла олмасликлари эҳтимоли юқори. Е гуруҳи «Ренн» - «Севилья» (9 декабрга ўтар кечаси, 01:00) «Челси» - «Краснодар» (9 декабрга ўтар кечаси, 01:00) Бу гуруҳдаги жамоаларнинг ўринлари ўтган турдан кейиноқ аниқ бўлиб улгурганди: «Челси» — биринчи, «Севилья» — иккинчи, «Краснодар» — учинчи, «Ренн» — тўртинчи. Ўзаро учрашувлар натижаларига кўра инглизлар испанлардан (0:0, 4:0), россияликлар эса французлардан устун (1:1, 1:0). F гуруҳи «Лацио» – «Брюгге» (9 декабрга ўтар кечаси, 01:00) «Зенит» - «Боруссия» (9 декабрга ўтар кечаси, 01:00) Дортмунднинг «Боруссия» клуби Чемпионлар лигасининг кейинги босқичига йўлланмани нақд қилиб бўлган, «Зенит» баҳорги еврокубокларда иштирок этишдан умид узган. Бу жамоаларнинг ўйини натижаси аҳамиятсиз ва немислар Санкт-Петербургда иккинчи таркибни ўйнатади. «Лацио» гуруҳда мағлубиятга учрамаган ягона жамоа бўлса-да, бу кейинги босқичга чиқиш учун ҳали етарли эмас – сўнгги турда ҳам мағлубиятга учрамаслик керак. Табиийки, римликлар «Брюгге»га қарши учрашувда фаворит, аммо масала биргина ўйинга қолган экан, бельгияликлардан ҳам ҳар қандай хавфни кутса бўлади. Жамоа ўз вақтида «Сантьяго Бернабеу»да ҳам муносиб тўп сура олганди, демак тажриба етарли. Вазият қанчалик жиддийлигини «Лацио» мураббийи Симоне Индзаги ҳам ҳис қилаётгани шубҳасиз. У А Серия доирасида «Специя»га қарши кечган учрашувда Кейседо, Корреа каби асосий футболчиларга дам берди. Бундан ташқари, «Брюгге» ҳимояда тартибли ўйин кўрсатиши билан ҳам эътирофга лойиқ. Миллий чемпионатда Филипп Клемент шогирдлари кам гол ўтказиш бўйича энг яхши кўрсаткичга эга – 15 ўйинда 30та гол урилиб, 11та гол ўтказиб юборилган. Аслида ЕЧЛда ҳам вазият ёмон эмасди, фақат «Боруссия» билан ўйинларда одатдагидан кўпроқ гол ўтказиб юборилгани (0:3, 0:3) картинани бузиб турибди. Турнирдаги вазиятга баҳо берадиган бўлсак, италияликларда 9, «Брюгге»да 7 очко мавжуд. Демак, дуранг ҳисоби мезбонларни кейинги босқичга олиб чиқади. «Брюгге» эса гуруҳда 2-ўринни олиш учун ғалаба қозониши шарт. G гуруҳи «Барселона» - «Ювентус» (9 декабрга ўтар кечаси, 01:00) «Динамо» Киев - «Ференцварош» (9 декабрга ўтар кечаси, 01:00) «Барселона» ҳам, «Ювентус» ҳам 1/8 финалдаги иштирокини кафолатлаб қўйган, энди охирги турда G гуруҳи ғолиби ким бўлиши аниқланади. Гуруҳда каталонларни ортда қолдириш учун Андреа Пирло жамоаси камида уч гол фарқи билан ғалаба қозониши талаб этилади. Агар биринчи ўйиндаги натижа такрорланса (2:0), кўк-аноранглилар тўплар нисбати яхшилиги эвазига биринчи ўринда қолишади. Каталонияликлар ЕЧЛда сўнгги 13 мавсумда гуруҳни биринчи ўринда якунлашган ва бу сафар ҳам шу анъанани давом эттиришмоқчи. Катта эҳтимол билан бугун биз 33 ёшли Лионель Месси ва 35 ёшли Криштиану Роналдунинг сўнгги ўзаро қарама-қаршилигига гувоҳ бўламиз. Киевда «Динамо» ва «Ференцварош» Европа Лигаси плей-оффига ким ўтишини аниқлаб олишади. Сергей Ребров агар ғалабага эришса ёки 3:3 (Венгриядаги биринчи ўйинда 2:2 ҳисоби қайд этилганди) ва ундан йирикроқ ҳисобдаги дурангни қайд этса, собиқ жамоасини еврокубоксиз қолдиради. Бошқа ҳар қандай натижа украинларга учинчи ўринни қолдиради. Н гуруҳи «ПСЖ» - «Истанбул» (9 декабрга ўтар кечаси, 01:00) «Лейпциг» – «Манчестер Юнайтед» (9 декабрга ўтар кечаси, 01:00) «Манчестер Юнайтед», «ПСЖ» ва «Лейпциг» сўнгги турга 9тадан очко жамғарган ҳолда етиб келди. Энг яхши вазият парижликларда, улар нафақат гуруҳдаги энг кучсиз жамоани қабул қилишади, балки ўзаро учрашувларда инглизлардан ҳам (1:2, 3:1), немислардан ҳам (сафарда 1:2, уйда 1:0) устун. «ПСЖ» фақатгина «Истанбул»га ютқазса ва Лейпцигдаги ўйин дуранг ҳисоб билан якунлансагина Европа Лигасига тушиб кетиши мумкин. Бу немислар «МЮ»ни енгмасдан ЕЧЛ плей-оффига чиқиши мумкин бўлган ягона вариант. Бошқа ҳолларда Юлиан Нагельсманн жамоаси рақиблардан пастда бўлади. Уч жамоа натижалари алоҳида олинганда «Лейпциг» тўрт очко билан учинчи бўлади, «ПСЖ»да 6, «МЮ»да 7, инглизларга қарши биринчи ўйинда немислар 0:5 ҳисобида мағлуб бўлишганди. Яна бир интрига шундаки, «Лейпциг» ўз майдонида муваффақиятли тўп суриш бўйича ҳатто Европада ҳам энг яхши кўрсаткичлардан бирига эга. Нагельсман шогирдлари сўнгги бир йилдан кўпроқ вақт мобайнида ўз уйида атиги икки марта мағлуб бўлган, холос. «МЮ» эса АПЛда қаторасига 9 ўйиндан бери сафарда фақат ғалаба қозонмоқда. Умуман, барча мусобақаларда Сульшер жамоаси охирги марта январь ойида «Ливерпуль»га сафар ўйинида мағлуб бўлган, холос. Шундан бери ҳеч қайси жамоа «МЮ»ни ўз майдонида енга олмаган. Немислар бу серияни бузишнинг уддасидан чиқа олишадими? Таркибларга келсак, мезбонлар таркибида етакчи ҳимоячи Дайо Упамекано дисквалификация туфайли майдонга туша олмайди. Шунингдек, Ҳенриксда ҳам жароҳат бор. Меҳмонлар сафида эса Фред «ПСЖ» билан ўйинда қизил карточка олганди. Марсиял ва Кавани «Вест Ҳэм»га қарши ўйинда кичик жароҳат олиб, Германияга сафар қилишмади. Лекин Давид Де Хеа ва Люк Шоу бу сафар жамоа билан бирга.






Загрузка...


Губернаторы России
Москва

Собянин: В Щербинке будут запущены автобусные маршруты к МЦД и соцобъектам


Спорт в России и мире
Москва

Эксперт Президентской академии в Санкт-Петербурге о строительстве спортивных объектов


Загрузка...

Все новости спорта сегодня


Новости тенниса
Даниил Медведев

Медведев обыграл Бублика и вышел в четвертьфинал "Мастерса" в Мадриде


Загрузка...


123ru.net – это самые свежие новости из регионов и со всего мира в прямом эфире 24 часа в сутки 7 дней в неделю на всех языках мира без цензуры и предвзятости редактора. Не новости делают нас, а мы – делаем новости. Наши новости опубликованы живыми людьми в формате онлайн. Вы всегда можете добавить свои новости сиюминутно – здесь и прочитать их тут же и – сейчас в России, в Украине и в мире по темам в режиме 24/7 ежесекундно. А теперь ещё - регионы, Крым, Москва и Россия.


Загрузка...

Загрузка...

Экология в России и мире
Москва

Вокруг парка на электромобиле: что будет доступно напрокат в Москве





Путин в России и мире
Москва

Дугин в интервью Такеру Карлсону: "Путин — это традиционный лидер"


Лукашенко в Беларуси и мире
Минск

Лукашенко заявил о желании построить в Белоруссии вторую АЭС




123ru.netмеждународная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "123 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Smi24.net — облегчённая версия старейшего обозревателя новостей 123ru.net.

Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).

123ru.net — живые новости в прямом эфире!

В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.





Зеленский в Украине и мире
Киев

Генсек НАТО прибыл в Киев: главные заявления Столтенберга и Зеленского


Навальный в России и мире


Здоровье в России и мире


Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России






Загрузка...

Загрузка...



Певец

Певец Прохор Шаляпин вызвал слухи о помолвке, выложив фото с кольцом



Москва

Певица из Челябинска разбила телефоны своих фанатов в Москве

Друзья 123ru.net


Информационные партнёры 123ru.net



Спонсоры 123ru.net