Болливуд қироли Шохруҳ Хон қандай яшайди? (фото) — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Мухлислар учун юлдузларнинг нафақат ижоди, балки шахсий ҳаёти ҳам қизиқ бўлган. Болливуд юлдузи Шохруҳ Хон ҳақида-ку гапирмаса ҳам бўлаверади. Бутун дунё бўйлаб ўз мухлисларига эга бўлган актёрнинг қандай ҳаёт кечириши ҳақидаги маълумотлар билан бўлишамиз. Фото: Getty Images Даромади Молиявий аҳволи 600 миллион долларга баҳоланадиган актёр бир фильмда иштироки учун 60 крор (8 153 778 доллар) реклама учун 20 крор (2 717 926 доллар) гонорар олади. Фото: Bollyworm Фото: Getty Images Кўчмас мулк Ҳинд киноси қироли, ростан ҳам қиролларга хос ҳаёт кечиради. У яшайдиган 6 қаватлик саройга ўхшаган уй Мумбайнинг энг олди ҳудудида жойлашган ва 2446 кв метрни ташкил қилади. Фото: Bollyworm Аввалига улар Viena деб номланган виллани ижарага олган кейин эса Маннатга кўчиб ўтган. 5 ётоқхонали мазкур уйдан бир жуфт меҳмонхона, спортзал, кутубхона, ўйин майдони ва болалар учун ўйин маркази ҳамда бар ўрин олган. Фото: Getty Images Уйни ички интерьери билан унинг рафиқаси Гаури шуғулланган ва шундан кейин дизайнерликка қизиқа бошлаган ва ўзининг компанияси ва мебелларига асос солган. Фото: Getty Images 30 миллион долларга баҳоланган уй биноси музейга қиёсланади Фото: Getty Images Автомобильлар коллекцияси Фото: «Яндекс Дзен» У қимматбаҳо машиналарни яхши кўради. Фото: «Яндекс Дзен» Унинг коллекциясида BMW 730 LI, BMW 650 LI, BMW I8, Buggati Veyron, Bentley ва Rolls Royce сингари машина моделлари бор. Фото: «Яндекс Дзен» Коллекциянинг умумий нархи 15 минг крорни ташкил қилади. ОАВ таъкидлашича, актёрнинг шахсий самолёти бор, аммо бу ҳақида маълумотлар кам.