Шомуродов ҳамон «Гент»нинг асосий трансфер мақсади бўлиб турибди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Ўзбекистон миллий жамоаси ҳамда Россиянинг «Ростов» клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов ҳамон Бельгиянинг «Гент» клуби учун асосий трансфер мақсади бўлиб турибди. Бу ҳақда «Voetbal Belgie» нашри ёзмоқда. Манбада айтилишича, Бельгия чемпионатини муваффақиятсиз бошлаган «Гент» ҳамон Шомуродовни қўлга киритишни истамоқда. Шунингдек, «Гент» Туркия миллий жамоаси дарвозабони Синан Болатни ҳам ўз сафига қўшиб олмоқчи. Олдинроқ «Гент» Шомуродов учун «Ростов»га 5 миллион евро таклиф қилгани хабар қилинганди. «Гент» Бельгия чемпионатининг ортда қолган учта ўйинида ҳам мағлуб бўлди ва бу вақт давомида атиги иккита гол урди. Жамоа ҳужум чизиғини айнан Ўзбекистон миллий жамоаси ҳужумчиси билан кучайтирмоқчи.