ХОҲ ИШОНИНГ, ХОҲ ИШОНМАНГ…
ЛЎЛИЛАР ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР
1. Илмий жиҳатдан олиб қараганда, лўли деган халқнинг ўзи йўқ. Уларни турли майда миллатлардан ташкил топган дея ҳисобланади.
2. Тарихий маълумотларга назар ташлайдиган бўлсак, лўлилар эрамиздан аввалги учинчи асрда Ҳиндистондан тарқалиб, Персия, Мисргача етиб борган.
3. Лўлилар дунёнинг ҳамма бурчагида бор. Айниқса, улар Америка, Бразилия, Испания, Болгария ва Аргентинада кўпчиликни ташкил этади. Канада, Сербия, Словакия, Босния, Герцеговинада ҳам лўлиларни кўп учратиш мумкин.
4. Ҳиндистоннинг ўзида ҳозир қачонлардир Персиядан қайтиб келган лўлилар яшайди. Ҳиндлар қаршисида лўлилар алоҳида авторитетга эга. Ҳиндистонликлар уларнинг ранги оққа мойиллигидан фахрланишади.
5. Англияда Смит фамилияли лўли яшайди. Айтишларича, инглизлар Ҳиндистонни босиб олгач, лўлиларни ҳам маданийлаштириш ҳаракатига тушган. Шунда лўлилар оммавий тарзда фамилиясини Смит қилиб ўзгартира бошлаган.
6. Лўлиларнинг Европада яшайдиган қисми ашула айтиш ва рақс тушишни қойиллатади. Лекин европаликлар буни дангасалик оқибати сифатида салбий баҳолайди.
7. Англияда яшовчи лўлиларнинг аксарияти аллақачон отдан воз кечиб ғилдиракли уйларда яшай бошлаган. Бу уй билан кўчманчилик қилиш уларга енгил кечаркан.
8. Қачонлардир европаликлар лўлиларга махсус ҳужжат беришган. Бу ҳужжат паспорт ўрнида бўлса-да, лўлига тиланчилик қилиш ҳуқуқини ҳам берарди.
9. Лўли қиз 14 ёшда балоғатга етган деб ҳисобланади. Шу ёшда қандай тантанали тадбир бўлишидан қатъи назар лўли қиз тантананинг бошидан охиригача рақс тушади. Шу тобда вояга етган йигитларнинг отаси келин танлаяпти деб ҳисоблашади.
10. Агар лўли қиз 19 ёшга қадар турмушга чиқмаса, қариқиз деб тан олинади.
11. Европадаги лўлиларда қизнинг отаси ёки ака-укалари куёв тарафдан қалин сифатида килолаб олтин олишади.
12. Бир давлатда яшаётган лўли бошқа давлатда яшайдиган лўли билан ҳаётда қуда бўлмайди.
13. Лўлилар боласини мактабга фақат ўқиш ва ёзишни ўрганиши учун юборади. Учинчи синфдан кейин эса бола мактабни ташлаб ота-онасига савдогарликда ёки тиланчиликда яқиндан ёрдам беради.
14. Агар лўлининг уйи икки қаватли бўлса, лўли аёл эркак биринчи қаватда турган вақт юқори қаватга чиқа олмайди. Лўли аёлларга бундай ҳуқуқ берилмаган.
15. Лўлиларда ички суд мавжуд. Агар маҳалласида кимдир айб иш қилса, суд ҳайъати тўпланиб айбдорга жазо белгилайди. Энг шафқатсиз жазо маҳалладан айбдорни ҳайдаб солиш ҳисобланади.
16. Европа давлатларида яшовчи лўлиларнинг дафн маросими ҳам жуда дабдабали кечади. Ота-онанинг ўлимлиги учун болалари бир умр пул йиғади. Мабодо пул йиғилмай туриб ота-она ўлим топса, қариндош-уруғлаб пул йиғиб дафн маросимини ўтказади.
Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади