ҚИЁМАТ ҚАЪРИДАГИ ҚИЗ… (12-қисм)
* * * Вақт деярли тонгга яқинлаб қолганди. Нилуфарнинг энди кўзи илинган экан. Кимнингдир шовқини, алланарсанинг тақир-туқуридан уйғониб кетди ва жонҳолатда бошини кўтарди. Нариги хонада кампир аллакимга бақираётган экан. — Ҳе балога йўлиққур! — қарғанарди кампир. — Шишадаги ароғим қани, гўрсўхта? Заҳрингга ичволдингми? Ҳозир ўлдираман сен яшшамагурни, ўлдираман! Ҳа-а, елкамга минволиб мени […]