Шавкат Мирзиёев уйидан 400 минг доллар пул чиққан божхона пости раҳбари ҳақида гапирди
???? Каналга қўшилинг! ????
https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Президент Шавкат Мирзиёев 31 январь куни Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасида олимлар ва ёш тадқиқотчилар билан бўлиб ўтган учрашувда коррупцияга қарши кураш масаласи ўта долзаб ва жиддийлигига тўхталаркан, Ўзбекистондаги божхона постларидан бирининг раҳбари содир этган қонунга зид ҳаракатлар ҳақида айтиб ўтди, дея хабар бермоқда «Дарё» нашри. Шавкат Мирзиёевнинг таъкидлашича, коррупция ҳолатларининг олдини олиш мақсадида ўтказилган чора-тадбирлар вақтида «бир кичкина божхона пости раҳбари»нинг уйидан 400 минг доллар пул чиққан. «Дунё ҳамжамияти бизни тан олсин деб шунча ҳаракат қилиб ётибмиз, битта постнинг бошлиғи эса 400 минг доллар ўғирлаб турса — нима бўлади?», — дея савол қўйди шу ҳолат юзасидан давлат раҳбари. Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга 2020 йилги Мурожаатномасида Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашишга масъул бўладиган алоҳида орган ташкил этишни таклиф қилганди. 31 январдаги учрашув вақтида эса давлат раҳбари янги ташкилотнинг асосий фаолият йўналишларидан бири қандай бўлиши ҳақида тўхталиб ўтди.