Полшалик Каролина Белявска янги «Дунё гўзали»га айланди. Қиз айни дамда менежмент бўйича магистратурада ўқийди. Келажакда у номзодлик диссертациясини ҳимоя қилишни режалаштирмоқда. Шунингдек, ғолиб кўнгилли бўлиб ҳам фаолият юритади, уйсизларга ёрдам беради, модел сифатида ишлайди. Иккинчи ўринни АҚШ вакили Шри Саини, учинчи ўринни Кот-д`Ивуар фуқароси Оливия Яче эгаллади. Тақдирлаш маросими Пуэрто-Рикода бўлиб ўтди. Халқаро гўзаллик танловида биринчи марта турли мамлакатлардан, жумладан Ироқ ва Сомалидан жами 97 нафар қиз иштирок этди.