Ўзбекистон халқ артисти Шафоат Раҳматуллаева соғлиғи ҳақида маълумот берилди
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда актриса Шафоат Раҳматуллаева оғир аҳволда жонлантириш бўлимида ётганлиги ҳақидаги хабар тарқалган эди. Маданият вазирлиги Ўзбекистон халқ артисти Шафоат Раҳматуллаеванинг саломатлигидан хавотирланишга асос йўқлигини маълум қилди. Вазирлик матбуот хизмати хабарига кўра, актричанинг аҳволи яхшиланган, ҳозир у Фарғона вилояти юқумли касалликлар шифохонасининг оддий палатасида муолажа олмоқда. “Онахон актрисамиз Шафоатхон Раҳматуллаева тезроқ тузалиб кетишларига тилакдошмиз”... Читать дальше...