Назарбоевнинг невараси Лондонда шартли муддатга жазоланди
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг 30 ёшли невараси Ойсултон Лондонда полициячига ҳужум қилгани учун шартли муддатга жазоланди. Ойсултон Назарбоев жаримага тортилиб, унга бир ярим йиллик синов муддати берилди. Бундан ташқари президент невараси 140 соатлик мажбурий жамоат ишларини ҳам қиладиган бўлди. Шу йилнинг июнида Ойсултон Назарбоев Лондоннинг Ковент-Гарден туманидаги бировнинг уйида ўз жонига қасд қилмоқчи бўлганди. Ўшанда Ойсултон суиқасднинг олдини олмоқчи бўлган полициячини тишлаб олганди. Читать дальше...