Ўзбекистон U-19 терма жамоаси “GSB Bangkok Cup” мусобақасига йўл олиш олдидан йиғин бошлади
Ноябрда 19 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё Чемпионати-2020 саралаш баҳслари ўтказилади. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси айни пайтда Саудия Арабистони мезбонлик қиладиган саралаш баҳсларига тайёргарлик жараёнини давом эттирмоқда.