Доллар 15 сўм 67 тийинга, евро 60 сўм 57 тийинга қимматлади
Марказий банк 17 сентябрдан 1 АҚШ долларини 9411.30 сўм этиб белгилади. Бу ўтган ҳафтадаги қийматдан 15.67 сўмга кўпдир. Евро 9 сентябрдаги кўрсаткичдан 60.57 сўмга қимматлади ва 10421.13 сўмни ташкил этди. 17 сентябрдан Россия рубл 146.51 сўмга тенгдир. Ўсиш +3.55 сўм. Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.