Бокс. Россиядаги мусобақада илк олтин медаль қўлга киритилди. Бироздан кейин Холдоров ва Мардонов ҳам финал жангини ўтказади
Айни дақиқаларда Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳридаги «М-1 Арена»да бокс бўйича Х халқаро «Санкт-Петербург Губернатори кубоги»нинг финал баҳслари бўлиб ўтмоқда. Мусобақанинг -56 кг вазнда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Абдумалик Халаков мезбон вакили Алексей Москвинга қарши тўқнаш келди ва ҳакамлар қарорига ғалабага эришиб, мусобоқадаги илк олтин медални мамлакат ҳисобига ёзиб қўйди.