Оғир атлетика бўйича бу йилги Ўзбекистон чемпионатида рекорд даражада атлетлар иштирок этиши кутилмоқда
Ўзбекистон оғир атлетика федерациясининг тақвим режасига биноан 28 мартдан 3 апрель кунига қадар Чирчиқдаги Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт университети манежида спортнинг ушбу тури бўйича катталар ўртасида мамлакат чемпионати бўлиб ўтади.