Яна 30 дан ортиқ турдаги янги техникалар ишлаб чиқарилади
Миллий матбуот марказида “Ўзагротехсаноатхолдинг” акциядорлик жамияти томонидан ташкил этилган матбуот анжумани ишлаб чиқаришнинг ягона тизимини шакллантириш, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги, сервис корхоналари ва машина-трактор паркларини модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш, тармоққа тўғридан-тўғри инвестицияларни фаол жалб этиш ҳамда соҳа корхоналарини стратегик бошқаришда акциядорлар ролини кучайтириш масалаларига бағишланди.