Ўзбекистонда юрак регулятори механизмларини ҳисобий таҳлиллаш дастури яратилди
Тошкент ахборот технологиялари университети ҳузуридаги Ахборот-коммуникация технологиялари илмий-инновацион маркази мутахассиси томонидан юрак регуляторини ўрганиш учун ҳисобий таҳлиллар ўтказишга мўлжалланган дастур яратилди. Бу ҳақда Интеллектуал мулк агентлигининг расмий сайти хабар берди.