АРОСАТ… (63-қисм. Иккинчи фасл)
* * * Квартира эшиги алмаштирилибди. Бироз иккиланишдан сўнг юрагим ҳаприқиб бўялмаган тахтали эшикни оҳиста тақиллатдим. Тақиллаган товушни эшитади-ю, биринчи бўлиб Собиржоним чопиб чиқади деб ўйладим. Афсуски, ундай бўлмади. Эшик очилиб, қаршимда Шарифа ҳозир бўлди. Унга бир зум тикилиб қолдим. Семирибди, қорайибди. Аммо қарашлари ўша-ўша. Нигоҳлари ўткир. Ҳатто, кимнидир кўрганда менсимаган каби лаб буриб […]