Samsung гаджетларни қувватлантира олувчи свитер яратди
Samsung компанияси ўз эгасининг танасини иссиқ тута олувчи ва шунингдек унинг гаджетини қувватлантириб берувчи “ақлли” свитер учун патент олди.
Свитерга датчик ва процессорлар ўрнатилган бўлиб, у қўллар ҳаракатидан қувват тўплайди.
Хабарда айтилишича, аккумулятор ҳажми ҳали эълон қилинмаган, бироқ патент аризасида унчалик кучли бўлмаган қувват ҳақидаги қайдлар мавжуд.
Ушбу ажойиб ихтирони қандай ювиш мумкинлиги ҳақида эса ихтирочилар ҳали бирор сўз деганлари йўқ.