Бахтнинг олис манзили (33-қисм)
Бесамар ҳаракатимдан негр кулди ва ўзи ҳамла қилишга ўтди. Бир марта оёқ зарбаси кўкрагимга тегди. Ана шундан кейин меники қўзиди, уч қадамча ортга чекиндим. Мени уриб ташлашига кўзи етган негр бор кучи билан ташланди. Худди шу пайтда юқорига сакраб ёнламасига айландим-да рақибимнинг очиқ қолган башарасига тепдим. У йиқилмади-ю, лекин гандираклаб кетди. Бундан фойдаланмаслик хато саналарди. […]