«Ливерпуль» Карим Адейемини трансфер қилишни кўзламоқчи
Дортмунднинг «Боруссия» клубида тўп сураётган қанот ҳужумчиси Карим Адейеми «Ливерпуль»га кўчиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда журналист Патрик Бергер хабар берди.
Манбага кўра, томонлар аллақачон дастлабки музокараларни ўтказган. Қайд этилишича, «Боруссия» Адейемини 23 миллион евро эвазига трансфер қилиш бўйича таклифни кўриб чиқишга тайёр.
Манба таъкидлашича, мерсисайдликлар ҳозирча Адейемини асосий таркиб футболчиси сифатида кўрмаяпти. Клуб, аввало, захира ўриндиғини кучайтириб, ҳужумда турли вариантларга эга бўлишни истамоқда. Читать дальше...
