АҚШ мудофаа идораси — Пентагон бир неча ойлик танаффусдан сўнг матбуот учун брифинг ўтказиб, Эрон атрофидаги урушга доир муҳим баёнотлар билан чиқди. Брифингда АҚШ мудофаа вазири Пит Ҳегсет Вашингтон зарбалари “режимни алмаштириш” учун эмаслигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, операциянинг асосий мақсади Эроннинг ракета, денгиз ва бошқа хавфсизлик инфратузилмасини аниқ нишонлар орқали издан чиқаришдан иборат бўлган. Шу билан бирга, у Эронда раҳбарият алмашганини тан олиб, буни “дунё учун яхши натижа” сифатида баҳолаган. Читать дальше...