Ўзбекистон 2025 йилнинг 11 ойи давомида хорижга умумий қиймати 9,9 миллиард долларлик олтин экспорт қилди. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ушбу кўрсаткич йиллик ҳисобда 49,4 фоизга ошган.
Декабр ойининг бошига келиб, республиканинг умумий ташқи савдо айланмаси 72,8 миллиард доллардан ошди ва бу ўтган йилга нисбатан 21,8 фоизга кўпдир. Мазкур даврда Ўзбекистоннинг асосий савдо ҳамкорлари Хитой, Россия ва Қозоғистон бўлди.
Ушбу давлатларнинг улуши мамлакат ташқи савдосининг 42,3 фоизини ташкил этди. Читать дальше...