Бухорода бешта тарихий ёдгорликка қарийб 300 млрд сўм зарар етказилди
Тарихий обидаларда ноқонуний бузиш ва қазиш ишлари ўтказилган. Бош прокуратура томонидан ўтказилган текширувлар натижасида Бухоро вилоятининг Ромитан туманида жойлашган 5 та археология ёдгорликка турли сабабларга кўра 291,4 млрд сўмлик жиддий шикаст етказилгани аниқланди. Хусусан, ноқонуний қазиш ва бузиш ишлари олиб борилгани сабабли, ўрта асрларга оид «Тепа 9» археология мероси объектига 269,6 млрд сўмлик, «Қалаи Муллабектепа» ёдгорлигига […]
