Энди ўқув режаси ва фан дастурларини ОТМлар мустақил белгилайди
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 16 июнь куни олий таълим тизимидаги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда олий таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотларга қарамай сифат борасида ўзгаришлар ҳали сезилмаётганига эътибор қаратилган. Таълим сифатини яхшилаш, ўқув ишларини бозор эҳтиёжларидан келиб чиқиб ташкил этиш масаласи Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, ректорларнинг эътиборидан четда қолиб кетаётгани […]
