Луис Энрике ПСЖ ва «Челси» учрашувида реванш йўқлигини айтди
ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике Европа Чемпионлар лигаси 1/8 финалига ташланган қуръани изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Париж клуби бу босқичда «Челси»га қарши майдонга тушади. Жамоаларнинг сўнгги тўқнашуви июль ойида Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида бўлиб ўтган, ўшанда лондонликлар француз грандни 3:0 ҳисобида йирик мағлубиятга учратгандӣ.
"Реванш ҳисси йўқ, аммо инглиз жамоаларига қарши ўйинлар доим жуда кучли мотивация беради. Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатидан бери кўп нарса ўзгарди — ҳозир вазият бутунлай бошқача", — дея Луис Энрикенинг сўзларини Topskills Sports UK келтирди.
ПСЖ учун уй учрашуви 11 март куни ўйналади. Жавоб баҳси 17 мартда Англия пойтахти Лондонда бўлиб ўтади.
