«Тоттенҳем» Дин Ҳендерсонга қизиқиш билдирмоқда
«Кристал Пэлас» дарвозабони Дин Ҳендерсонга «Тоттенҳем» томонидан қизиқиш кучайди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Шпорлар» Гульельмо Викарио жамоада қолмаслиги мумкинлигини инобатга олиб, италиялик посбон ўрнига вариантлар изламоқда. Football Insider хабарига кўра, лондонликлар Ҳендерсонга номзодлар рўйхатидан жой ажратган. Бироқ «бургутлар» 28 ёшли дарвозабонни қўйиб юборишни истамаяпти ва у билан шартномани узайтиришга тайёр.
Ҳендерсон «Манчестер Юнайтед»дан «Кристал Пэлас»га 2023 йил ёзида ўтганди. Унинг амалдаги келишуви 2028 йилгача мўлжалланган, Transfermarkt баҳосига кўра футболчининг трансфер қиймати 28 млн еврoни ташкил этади.
