Керер «Монако» ПСЖга қарши бор кучини ишга солади
«Монако» ҳимоячиси Тило Керер Европа Чемпионлар лигаси плей-офф босқичида «ПСЖ»га қарши жавоб учрашуви олдидан фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Футболчининг айтишича, монаколиклар Франциянинг энг кучли жамоасига қарши имкониятларининг энг юқори даражасида ўйнаши, ҳатто ўзидан ҳам ошиб тушиши ва охиригача курашиши керак.
Керер «Ланс»га қарши баҳсни мисол қилиб келтирди: танаффусдан кейин жамоа анча яхши ҳаракат қилган, ўйин оқимини ўзгартириб, уч очкони қўлга киритган.
«ПСЖ» – «Монако» ўртасидаги жавоб учрашуви 25 февраль куни Парижда бўлиб ўтади. Дастлабки ўйинда «Монако» 2:3 ҳисобида мағлуб бўлган.
