Эдди Хау: «Ман Сити» АПЛда ҳануз мезон жамоа
АПЛнинг 27-тури доирасида «Ньюкасл» сафарда «Манчестер Сити»га қарши майдонга тушади. Учрашув арафасида меҳмонлар бош мураббийи Эдди Хау бўлажак ўйин ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Хау сўзларига кўра, «шаҳарликлар» билан ҳар сафар тўқнаш келиш «Ньюкасл» учун янги сабоқ бўлади. Мутахассис «Манчестер Сити» кўп мавсумлардан буён Англия чемпионатида мезон сифатида кўрилаётганини, Гвардиола қўл остида жамоа юқори даражадаги футбол намойиш этишда давом этаётганини таъкидлади.
«Манчестер Сити» — «Ньюкасл» баҳси «Этиҳад» стадионида шанба, 21-февраль куни бўлиб ўтади. Ҳакамнинг старт ҳуштаги 01:00 да (Тошкент вақти билан) янграйди.
