Кейлор Навасни Мессидан ҳам кўпроқ Неймарнинг ўйини лол қолдирди
Дарвозабон Кейлор Навас фаолияти давомида Лионел Месси ва Криштиану Роналду билан бир жамоада тўп сурган. Шунга қарамай, костарикалик посбон энг кучли таассуротни бошқа бир футболчидан — Неймардан олганини айтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Наваснинг сўзларига кўра, Неймар истеъдод борасида уни ҳайратга солган: у тўп билан хоҳлаган ишини қилар, ўнг ёки чап оёқда ўйнашининг фарқи билинмас эди. Дарвозабон бразилиялик юлдузга қарши ўйинларда ўзини гўё болаларга қарши майдонга тушгандек ҳис қилганини ҳам таъкидлади.
Ҳозир 34 ёшли Неймар "Сантос" сафида ҳаракат қилмоқда. У аввалроқ Европада "Барселона" ва "ПСЖ" клубларида ҳам ўйнаган.
