«Болонья» «Торино» устидан ғалаба билан омадсизликни тўхтатди
А Сериянинг 25-турида «Болонья» сафарда «Торино»га қарши жуда фаол ўйин кўрсатиб, муҳим уч очкони қўлга киритди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашув бошида Жонатан Роу жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси билан ҳисобни очишга жуда яқин келди, бироқ тўп нишондан сал четга кетди.
Иккинчи бўлимнинг 49-дақиқасида Роу қанотдан узатмани жарима майдонига йўллади ва Никола Влашичдан қайтган тўп дарвозага кириб, «Болонья»ни олдинга олиб чиқди — 0:1. Мезбонлар жавоб излаган паллада Симон Зом дарвозабонни ишга солди, кейин эса 62-дақиқада Дуван Сапатанинг зарбасини меҳмонлар посбони қайтарди, аммо Влашич қайтган тўпни якунлаб, ҳисобни тенглаштирди.
Ўйин тақдири 70-дақиқада ҳал бўлди: Федерико Бернардески яратиб берган вазиятдан Сантьяго Кастро унумли фойдаланиб, ғалаба голини урди — 1:2.
Шу тариқа «Болонья» кетма-кет тўрт мағлубиятдан кейин ниҳоят ютиб, турнир жадвалида 8-ўринни бўлишиб турибди. «Торино» эса 14-поғонада қолди.
