«Ал-Наср» Садио Мане бўйича келажак режасини белгилади
Ҳужумчи Садио Мане яқин вақт ичида «Ал-Наср»ни тарк этиши эҳтимоли юқори. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
365Scores Arabia хабарига кўра, Саудия клуби сенегаллик футболчига янги шартнома таклиф қилишни режалаштирмоқда. Мане билан амалдаги келишув эса 2027 йил 30 июнгача мўлжалланган.
Мане 2023 йилда «Бавария»дан «Ал-Наср»га 30 миллион евро эвазига келиб қўшилганди. Жорий мавсумда у барча мусобақаларда 17 ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 6 та голли узатма берди. Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 7 миллион евро деб баҳоламоқда.
Ҳозирда «Ал-Наср» Саудия Арабистони чемпионати турнир жадвалида 37 очко билан учинчи ўринни эгаллаб турибди.
