Спаллетти «Ювентус» ҳужумчиси Йилдизни инопланетайинга қиёслади
«Ювентус» бош мураббийи Лучано Спаллетти яна бир бор ҳужумчи Кенан Йилдизнинг ўйинига қойил қолганини айтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
20 ёшли футболчи А Сериянинг 22-турида «Наполи» устидан 3:0 ҳисобидаги йирик ғалабада муҳим роль ўйнади ва учрашувда гол урди.
Спаллетти DAZN билан суҳбатда Йилдизни ноодатий истеъдод эгаси сифатида таърифлади: «Йилдиз — оддий футболчи эмас, у гўё инопланетайин. Баъзан атайлаб ниманидир нотўғри қилади — шунчаки ўзини оддий одамдек кўрсатиш учун», деди у.
Туркиялик ёш юлдуз жорий мавсум Италия чемпионатида 21 ўйинда 8 та гол ва 4 та ассист қайд этган.
Ҳозирда «Ювентус» турнир жадвалида 42 очко билан бешинчи, «Наполи» эса 43 очко билан тўртинчи ўринда бормоқда.
