Роналду ўйин ўтказиб юборди, «Ал-Наср» ғалабасини олқишлади
Криштиану Роналду мураббий билан келишувга кўра, ОФК Чемпионлар лигаси 2 гуруҳ босқичи учрашувларида майдонга тушмаяпти. Шунга қарамай, саудияликлар сардорсиз ҳам барқарор натижа кўрсатмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Чоршанба куни «Ал-Наср» гуруҳдаги бешинчи ўйинида ҳам ғалаба қозонди: жамоа Тожикистонда «Истиқлол»ни 4:0 ҳисобида йирик мағлуб этди ва гуруҳни биринчи ўринда якунлаб, кейинги босқичга йўл олди.
Ўйиндан сўнг Роналду ижтимоий тармоқларда «Ал-Наср»нинг плей-оффга чиққанлиги ҳақидаги хабарни репост қилди. Португалиялик юлдуз постга икки эмодзи — олов ва қарсакларни қўшди.
40 ёшли Роналду «Ал-Наср» билан амалдаги шартномаси бўйича 2027 йил ўрталаригача клубда қолиши кўзда тутилган.
Шу билан бирга, интернетда Роналду ва Тожикистон ҳақидаги сохта хабар ҳам муҳокамаларга сабаб бўлди.
