Кроос ЖЧ-2026 кенгайишига қарши фикр билдирди
Мадриднинг «Реал» клуби ва Германия терма жамоасининг собиқ футболчиси Тони Кроос 2026 йилги жаҳон чемпионатини 48 жамоага кенгайтириш ғоясини танқид қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Унинг айтишича, кўпроқ терма жамоалар мундиалда қатнашиши ижобий кўринади, бироқ бундай форматда кераксиз учрашувлар ва йирик ҳисобдаги натижалар кўпайиб кетади. Кроос буни жаҳон чемпионати даражасига мос ҳолат деб ҳисобламайди.
«Мен сифатли ўйинларни кўришни хоҳлайман, 5:0 ёки 6:0 ҳисобидаги ғалабаларни эмас. Бундай нарса менга ёқмайди. Ўйинлар сони ошгани сайин футболчилар кўпроқ чарчайди, натижада умумий даража пасаяди», — дея унинг сўзларини AS келтирди.
2026 йилги жаҳон чемпионати ёзда АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади.
