Мессини сотиб олмоқчи бўлаётган клублар рўйхати эълон қилинди
???? Каналга қўшилинг! ????
https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
La Gazzetta dello Sport нашри "Барселона" ҳужумчиси Лионель Мессини ўз сафига қўшиб олиши мумкин бўлган клублар рўйхатини тузиб чиқди. Унга кўра рўйхатдан АПЛ нинг "Манчестер Юнайтед", "Манчестер Сити", Италиянинг "Ювентус", "Интер" ва Франциянинг ПСЖ клублари ўрин олишган. Маълумот учун, Мессининг “Барселона” билан амалдаги шартномаси 2021 йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади. Унинг айни пайтдаги трансфер нархи 140 млн. еврога баҳоланмоқда.