Қозоғистонда ҳалол сайлов ўтказилишини талаб қилган фаол қамалди
Қозоғистон пойтахти Нур-Султон суди 6 январь куни ҳуқуқ фаоли Ғадилбек Серикбаевни аҳолини ноқонуний намойиш ўтказишга чақирганликда айбдор деб топди ва 15 сутка қамоқ жазосига ҳукм қилди. Серикбаев 2 январь куни Facebook саҳифасида фаолларни 10 ноябрда ўтадиган парламент сайловлари куни Нур-Султон марказида митинг ўтказишга чақирган эди. Серикбаев судда ўзига билдирилган айбловни тан олмади ва айбловни сиёсий буюртма сифатида баҳолади. Серикбаев 10 январда ўтадиган сайловда кузатувчи сифатида иштирок этиши лозим эди. Читать дальше...