Twitter АҚШдаги сайлов арафасида тармоқдаги шубҳали чақириқларни ўчириб ташлади
Twitter шубҳали кўринган ва АҚШдаги оралиқ сайловларида қатнашмасликка чақирган 10 мингга яқин аккоунтни ўчириб ташлади. Бу ҳақда Reuters Twitter вакили Ян Планкеттга таяниб хабар қилди. Аккаунтлар АҚШ Демократик партияси тарафдори ниқоби остида бўлган. АҚШ Конгрессига сайловлар 6 ноябрда бўлиб ўтади. Ушбу сайловлар ижтимоий тармоқларда энг сўп тилга олинаётган тадбир сифатида кўрилмоқда. 1 октябрдан буён фойдаланувчилар Twitterда сайлов билан боғлиқ 10 миллиондан ортиқ пост қолдирган. ... Читать дальше...