Қишлоқ хўжалигида "ерга нисбатан хиёнат" тушунчаси пайдо бўлди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Бошоқли дон етиштиришни янада рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Ҳукумат қарорида бошоқли дон экинлари ҳосилдорлигини ошириш, юқори сифатли уруғлик материалларини тайёрлаш, агротехнологиянинг илғор усулларини қўллаш ҳамда фермер хўжаликларини рағбатлантириш механизмларини жорий этиш борасида изчил ислоҳотлар амалга оширилаётганига қарамасдан, етиштирилаётган бошоқли дон ҳосилини кескин кўпайтиришда тўлиқ фойдаланилмаган имкониятлар ва ўз ечимини кутаётган жиддий муаммолар сақланиб қолаётгани санаб ўтилган.
Ҳукумат қарорига кўра, қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан суғориладиган майдонларнинг ҳар гектаридан 40 центнердан кам ҳосил олиш «ерга нисбатан хиёнат»деб баҳоланиб, ер ижара шартномаси бекор қилинишигача чоралар кўрилиши белгилаб қўйилди.