АНДИЖОН – “Электр корхонаси 3 йилдан бери қўйнимизни пуч ёнғоққа тўлдириб келади”
АСАКА. “Андижон вилояти Асака тумани Умид кўчасидан ёзмоқдамиз. Бир неча йилдан бери кўчамизда электр токи паст бўлиб келмоқда. Уч йил аввал бу масалада ариза билан мурожаат қилганмиз. Электр тармоқлари корхонаси фақат ваъдалар билан қўйнимизни пуч ёнғоққа тўлдириб келади. Шу йил февралида туман ҳокими 3 кун ичида трансформатор олиб келиб ўрнатилади, деб ваъда берган эди. Трансформатор ҳам, симлар ҳам олиб келинди. Негадир уларни монтаж қилиб улаб беришдан дарак йўқ. Тегишли идоралардан аҳоли 3 йилдан бери кутаётган трансформаторни улаб беришларини сўраймиз”.
(Бу хабар Озодликка 22 ноябрь куни келган.)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!
******************************************************************************
Резюме
"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************
Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!