ФАРҒОНА – “Ички ишлар академик лицейи ўқувчилари формасиз қолди”
ФАРҒОНА. “Ушбу мактубни биз – Фарғона вилояти Ички ишлар академик лицейи 1-курс ўқувчиларининг ота-оналари йўлламоқдамиз. Фарзандларимиз бу йил ИИБ академик лицейига ўқишга қабул қилинди. 2018 йил июль ойида лицей маьмурияти ўқувчиларга форма тиктириб берамиз деб 460 минг сўмдан, ўлчаш учун яна алоҳида 5 минг сўмдан пул йиғиб олди. Лекин ҳозиргача 1-курс ўқувчиларига форма тайёрланмади. Юқори курс ўқувчилари сентябрь бошиданоқ формада. Лицей маъмуриятидан сўрасак, “шу ҳафта тайёр бўлади” дейишади. Аммо “шу ҳафта” ҳеч келмаяпти. Фарзандларимизнинг кайфияти тушиб кетди. ИИБ лицейи ўқувчиларига формани тезроқ етказишларини сўраймиз”.
(Бу хабар Озодликка 13 ноябрь куни юборилган. ST даракчи ўз гапларини асослаш учун мурожаатига сурат илова қилган.)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!
******************************************************************************
Резюме
"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************
Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!