ТОШКЕНТ – “Цирк маъмурияти на дельфин томошасини кўрсатди, на томошабинларга чипта пулини қайтарди”
![ТОШКЕНТ – “Цирк маъмурияти на дельфин томошасини кўрсатди, на томошабинларга чипта пулини қайтарди”](https://gdb.rferl.org/E5838AE8-4C43-43A8-B266-83134449C028_cx0_cy19_cw0_w800_h450.jpg)
ТОШКЕНТ. “Ўзбекистон давлат цирки маъмурияти сентябрь ойида дельфинлар иштирокида томоша кўрсатилади деб эълон қилган эди. Бунга ишониб одамлар 100-150 минг сўмдан чипта сотиб олди. Аммо орадан икки ой ўтса-да, дельфин томошаси кўрсатилмади. Ҳар куни циркда жанжал, норози бўлган томошабинлар келиб чипта пулини қайтаришни талаб қилмоқда. Аммо цирк маъмурияти на пулни қайтаради, на томошани кўрсатади.
Дарвоқе, цирк биносиннг ички қисми ахлатга тўлиб кетган. Тозаликка эътибор беришса бўлмайдими?!”
(Бу хабар Озодликка 4 ноябрь куни юборилган.)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!
******************************************************************************
Резюме
"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************
Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!