ТОШКЕНТ – “Сиздан Телеграм”да мактуб чиққач, ертўламиз чиқиндидан тозаланди”
![ТОШКЕНТ – “Сиздан Телеграм”да мактуб чиққач, ертўламиз чиқиндидан тозаланди”](https://gdb.rferl.org/CE5A2EA0-59E1-4D3D-8D41-FA68B09D7C4A_w800_h450.jpg)
ЮНУСОБОД. “Тошкент шаҳри Юнусобод туманидан мактуб йўлламоқдамиз. Аввалроқ “Сиздан Телеграм”да биз яшаётган кўп қаватли уй ертўласи чиқиндига тўлгани, иситиш тизими эса ишламаётгани ҳақида мактубимиз чоп этилган эди. Мактуб чиққач, Юнусобод тумани ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси кўмагида ертўла тозаланди. Иситиш тизими ҳам яхши ишламоқда. Болажонларимиз уй ичида енгил кийимда бемалол ўйнаб юришибди. Муаммони ҳал қилишда ёрдам бергани учун Озодликка ва ИИБ раҳбариятига миннатдорлик билдирамиз”.
(Бу хабар Озодликка 5 ноябрь куни юборилган.)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!
******************************************************************************
Резюме
"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************
Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!